Зудлик билан тарқатиш учун
1 октябрь 2010 йил
Федерал Захира Тизим янги қайта дизайнлаштирилган 100 долларлик пул бирлигининг нашр қилиниши санасининг кечиктирилишини маълум қилади.
1 октябрь куни Федерал Захира Тизими янги қайта дизайнлаштирилган 100 долларлик пул бирлигининг нашр қилиниши санасининг кечиктирилишини маълум қилди. Мазкур янги дизайндаги пул бирлиги ўзининг олдинги қисмининг четидаги ўзгариш ва технологияни қалбакилаштиришга қарши йўналтирилган ва Федерал Захира Тизими унинг назоратини кучайтирди ва бу орқали бутун дунёдаги Америка долларидан фойдаланувчилар юқори сифатли пул бирлигига эга бўлишлари мумкин. У пул бирлиги чиқарилиши биланоқ, бутун дунё бўйлаб Федерал Захира Тизими 100 долларлик пул бирлигини янги дизайн кўриниши билан тарқата бошлайди. Зарбхона ва Нашр қилиш хизмати янги 100 долларлик пул белгисини чиқаришда баъзи бир муаммоларни юзага чиқарди ва бу муаммолар пулни ишлаб чиқариш ва уни синаш вақтида намоён бўлган эди. Бинобарин, Федерал Захира Тизими аввалда режалаштирилганидек, етарли миқдорда 100 долларлик пул бирлигини муомалага чиқариш учун захирага эга эмас.
Зарбхона ва Нашр қилиш хизмати ушбу муаммоларни баратараф қилиш йўлида иш юритмоқда ва Федерал Захира Тизими янги 100 долларлик пул бирлигининг муомалага киритиш санасини мумкин қадар тезроқ белгилаш устида ишламоқда. Дастлаб пул бирлигини муомалага киритиш санаси 10 февраль 2010 йил қилиб белгиланган эди.
Муҳаррир изоҳи: Ушбу матн таржимаси асл нусхаси жўнатилгандан сўнг янгиланди.