Янги 100 долларлик пул бирлиги
Америка Қўшма Штатлари ҳукумати пул бирликларининг қалбакилаштирилишининг олдини олиш мақсадида, уларни қайта дизайнлаштиришни амалга оширилмоқда. Янги 100 долларлик пул бирлиги Америка валютасининг қайта дизайни деноминацияси бўлиб, у такомиллаштирилган ҳимоя функцияларига эга.
Эски дизайндаги пул бирликлари ўз кучини йўқотмайди.
Янги 100 долларлик пул бирлиги чиқарилишни бошлагач, янги пул бирликларини эски пул бирликларига айирбошлаш ёки сотиш шарт эмас. Барча АҚШ пул бирликлари янги пул бирликлари чиқарилиши билан ўзининг ҳуқуқий куч – қудратини йўқотмайди.
Қайта дизайнлаштирилган 100 долларлик пул бирлигининг ҳимояланишидаги янги функциялар
Қайта дизайнлаштирилган янги 100 долларлик пул бирлигининг бир қатор ҳимоя функциялари мавжуд, яъни иккита такомиллаштирилган хусусиятлари, яъни жуда ҳам нозик қилиб ишланган ва қалбаки пул тайёрловчиларнинг сифатли пул бирликларидан АҚШнинг ҳақиқий пул бирлигини ажартиб олиш хусусиятларига эга.
3-D ҳавфсизлик тасмаси: Янги 100 долларининг олд томонидаги қўнғироқлар ва 100s белгисининг тасвири кўрсатилган ҳаво ранг тасмага назар ташланг. Лентага назар ташлаётиб, пул бирлигини орқага ва олдинга ёки икки тарафини ўгириб кўринг. Шунда сиз улар ҳаракатда бўлиб, қўнғироқларнинг 100s белгисига алмашганлигини кўрасиз.
Ўқишда давом этинг »
Аҳолига янги қайта дизайнлаштирилган пул бирлиги тўғрисида маълумот бериш дастури
Биз янги қайта дизайнлаштирилган 100 долларлик пул бирлигининг узлуксиз муомалага киритилишини амалга ошириш мақсадида, фойдаланувчилар учун пул бирлигининг дизайнига киритилган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотни етказиб берувчи ижтимоий дастурни амалга оширмоқдамиз.
Ўқишда давом этинг »